Mamurjon Akhmatjonov
1 yil avval - 1 Dakika, 48 Saniye
tr
az
en
kk
ky
uz
ru
tk

Тошкент ҳукумати Термизда афғон консуллиги очилишига рухсат берди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги расмий делегация 8 июль куни Кобулда Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашди.

Тошкент ҳукумати Термизда афғон консуллиги очилишига рухсат берди


Учрашувда Ўзбекистон ҳукуматининг Термизда Афғонистон консуллиги очилишига розилиги тасдиқланди¸ деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон дипломатлари раҳбарининг афғон президенти билан учрашувида икки давлат президентлари ўртасида 2017 йил декабрида бўлиб ўтган музокараларда эришилган инвестиция¸ транспорт-коммуникация ва савдо-иқтисодий лойиҳаларини амалга ошириш масаласи ҳам муҳокама қилинган.