Mamurjon Akhmatjonov
1 yil avval - 3 Dakika, 7 Saniye
tr
az
en
kk
ky
uz
ru
tk

Тарихда биринчи марта! Ўзбекистон от спорти бўйича Осиё ўйинларида иштирок этади

Ўзбекистон тарихда биринчи марта Осиё ўйинларида от спорти бўйича беллашувларда иштирок этади. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тарихда биринчи марта! Ўзбекистон от спорти бўйича Осиё ўйинларида иштирок этади

Маълумотда ёзилишича, яқинлашиб келаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон ҳам от спорти бўйича беллашувларда қатнашишга қарор қилган.

Индонезиядаги нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Ғайрат Назаров, Умид Камилов, Оқил Собиржонов, Нуржан Туякбаевлар ўз отларида ҳимоя қилишади.

Деярли бир ой олдин отлар тегишли карантин муддатини ўташ ва ветеринар текширувидан ўтиш учун Германияга жўнатилди. Куни кеча чавандозларимиз ҳам Германияга етиб боришди ва тажрибали немис мутахассислари қўл остида семинарларда қатнашишди. У ерда назарий ва амалий машғулотлар якунлангач, спортчиларимиз Европада халқаро мусобақада иштирок этадилар.

20 август куни спортчиларимиз отлар билан биргаликда Бельгиядан Индонезияга етиб боришади. Ўша ерда спортчиларимиз тарихда илк маротаба ўз отлари билан Осиё ўйинларида иштирок этадилар.