Mamurjon Akhmatjonov
1 yil avval - 2 Dakika, 55 Saniye
tr
az
en
kk
ky
uz
ru
tk

Президент қарори: Ўзбекистон давлат филармонияси ташкил этилди

“Ўзбекистон давлат филармонияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Президент қарори: Ўзбекистон давлат филармонияси ташкил этилди

Қарорга кўра, Маданият вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

Давлат филармонияси Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси, Ўзбекистон миллий симфоник, камерли ва халқ чолғу асбоблари оркестрлари жамоалари бирлашмаси ҳамда “Туркистон” санъат саройининг барча ҳуқуқ, мажбурият ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Давлат филармониясининг асосий вазифаси этиб, шу жумладан миллий, мумтоз ва замонавий мусиқа ҳамда рақс санъатини илғор ютуқлар асосида ривожлантириш этиб белгиланди.

Қарорга мувофиқ Давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари концерт-томоша фаолиятини тегишли лицензияни олмасдан, концерт-томоша тадбирларини бир марталик рухсатнома олмасдан амалга ошириши мумкин.