Mamurjon Akhmatjonov
8 oy avval - 2 Dakika, 51 Saniye
tr
az
en
kk
ky
uz
ru
tk

Халқаро туризм кўргазмасининг "Йилнинг энг яхши стенди" мукофоти - Ўзбекистонда!

Жанубий Кореяда бўлиб ўтган KOTFA 2018 халқаро туризм кўргазмасида Ўзбекистон "Йилнинг энг яхши стенди" мукофотига муносиб кўрилди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.


Халқаро туризм кўргазмасининг "Йилнинг энг яхши стенди" мукофоти - Ўзбекистонда!


Қўмита томонидан бутун дунё бўйлаб Ўзбекистон туристик брендини тарғиб қилишга доир ишлар фаол олиб борилмоқда. Куни кеча Жанубий Кореяда ўз ишини якунлаган KOTFA 2018 халқаро туризм кўргазмаси ҳам шулар жумласидандир.

Халқаро кўзргазма якунларига кўра, Ўзбекистон стенди энг ёрқин ва жозибали стендлардан бири сифатида эътироф этилди. Кўргазмага ташриф буюрганлар Ўзбекистоннинг сармоявий жозибадорлиги ҳолати, божхона имтиёзлари ва инвесторларга тақдим этилаётган шароитлар ҳақида маълумот олишди.

Ўзбекистон "Энг яхши стенд дизайни" номинациясида ғолибликни қўлга киритди. Кўргазма ташкилотчилари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси вакилларига мукофотни топширишди.