Mamurjon Akhmatjonov
7 oy avval - 3 Dakika, 19 Saniye
tr
az
en
kk
ky
uz
ru
tk

Гулнора Каримова судда ютқазди

Адвокат Грегуар Манжа Гулнора Каримова билан учрашиб, Швейцария прокуратураси Каримовага тегишли 800 миллион доллар пулни Ўзбекистонга қайтариш ҳаракатини бошлагани юзасидан шикоят аризаси топширишни муҳокама қилмоқчи эди.

Гулнора Каримова судда ютқазди


Жорий йил 31 июль куни Швейцариянинг Жиноий ишлар бўйича федерааль суди Гулнора Каримованинг аппеляциясини бекор қилган. Мазкур қарор Каримовага тегишли деб тахмин қилингаан 800 миллион доллар пулни Ўзбекистонга қайтариш жараёнида муҳим қадам бўлган.

Жорий йил 22 май куни Швейцария прокуратураси иккита ордер чиқарганди. Унда 2012 йил Женева ва Цюрихдаги банкларда музлатиб қўйилган 800 миллион долларнинг 686,7 миллион долларини Ўзбекистонга қайтариш назарда тутилганди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова жиноий иши бўйича тўлиқ расмий маълумотни эълон қилган эди. Унда қайд этилишича, ҳозирда 12 та хорижий давлат ҳудудида 1 млрд 394,1 млн АҚШ доллари, 63,5 млн евро, 27,1 млн фунт ва 18,5 млн франк миқдордаги маблағ легаллаштирилган.

Гулнора Каримовага Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168, 178, 182, 189, 228 ва 243-моддалари билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.